Тошкентнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич қурилиши якунланмоқда, деб хабар беради UZ24.
Йўл ўтказгичнинг очилиши Наврўз арафасига режалаштирилган эди, бироқ ҳудудда ҳамон қурилиш ишлари давом этмоқда. Унинг очилиш санаси ҳозирча номаълум.
Умумий узунлиги 900 метр, баландлиги олти метр ва кенглиги 24 метр бўлган олти полосали мазкур йўл ўтказгич нафақат ҳайдовчилар ва пиёдаларга, балки шу ерда яшаётган аҳолига ҳам бир қанча қулайликлар яратади.
Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ерусти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!