Яқинда мексикалик блогер интернетга кечаси 3 да навбатчилик вақтида ухлаб қолган тиббий ходим суратини жойлаб, уни ўз ишини тегишлича бажармаётгани учун танқид қилди, деб ёзади AdMe.
Аммо бутун дунё шифокорлари ўз ҳамкасби ёнини олди ва интернетга ўзлари машаққатли сменадан кейин ухлаб қолганлари акс этган суратларни жойлади. Тармоқда ушбу суратлар #YoTambienMeDormi (испанчада: «мен ҳам ухлаб қолдим») теги остида тарқалмоқда.
Изоҳ (0)