Швейцариянинг Базел шаҳридаги кафе ташрифчиларига ҳужум уюштирилиши натижасида икки киши ҳалок бўлиб, бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Швейцария полициясининг маълум қилишича, 9 март куни кечки пайт икки жиноятчи кафега кириб, ташриф буюрганларга қараб ўқ узган.
Ҳужумдан мақсад нима бўлганлигига ҳозирча ойдинлик киритилмади. Ҳукумат бу террористик акт эканлиги ҳақидаги фикрни рад этмоқда.
Воқеа содир бўлган кафе аввал наркотрафик билан шуғулланувчилар билан боғлиқ бўлгани, бироқ бир неча йил олдин кафе эгалари ўзгариб, муассаса обрўси яхшилангани маълум қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)