Россиянинг Астрахан шаҳрида икки нафар катта синф ўқувчиси чўкаётган болаларни дарё ирмоғидан қутқариб олди. Бу ҳақда ФВВнинг Астрахан вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Дубровский маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Хабарда қайд этилишича, Бабаевский номидаги микрорайонда содир бўлган ҳодиса ҳақидаги хабар қутқарув хизматига 4 март куни маҳаллий вақт билан 16:00 да келиб тушган. 10 ёшли ака-сингил Сенной дарёси ирмоғидаги муз устида ўйнаётганди, бироқ муз уларни кўтара олмади ва болалар сувга шўнғиди.
Жабрланганларнинг тенгдошлари воқеа гувоҳига айланди. Улар яқин орадаги уйлар олдига югуриб борди ва ойналарни тақиллатиб, ёрдам сўради.
Чўкаётган болаларга ўсмирлар ёрдам берди. 27-мактабнинг 8 ва 9-синф ўқувчилари Сергей Исаев ва Никита Востриков муздай сувга тушди ва болаларни чиқарди, кейинроқ ўзлари ҳам сувдан чиқишга муваффақ бўлди. Ака ва сингил шифохонага етказилди.Қутқарилган болалар ва мактаб ўқувчиларининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.Дмитрий Дубровский, Астрахан вилояти ФВВ ҳудудий бошқармаси бошлиғи
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)