Яман аҳолисининг учдан икки қисми гуманитар ёрдамга муҳтож ва БМТ очлик ёқасида турган мамлакатдаги операцияларни кенгайтириши учун 2,1 миллиард доллар зарур. Бу ҳақда 2 март, пайшанба куни БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Стивен O’Брайен маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бугунги кунда 19 миллион киши — мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми гуманитар ёрдам ёки ҳимояга муҳтож. Бугун тонгда етти миллион яманлик қаердан егулик топишни билмади, улар тирик қолиши учун зудлик билан озиқ-овқат зарур», — деди у Санoдаги матбуот анжуманида.
О’Брайеннинг сўзларига қараганда, 500 мингга яқин беш ёшдан кичик бола тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда, ҳар ўн дақиқада мамлакатда бир нафар бола олдини олиш мумкин бўлган хасталикдан ҳалок бўлмоқда.
Биз кўпроқ нарса қилишни истаймиз ва бу қўлимиздан келади. Ҳаракатланиш режасига эгамиз. Инқирозга қарши жавоб қайтариш бўйича ҳаракатларимизни кучайтиришга тайёрмиз, бироқ бунинг учун 2,1 миллиард доллар маблағ зарур.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Стивен О’Брайен, БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари