Жорий йилнинг март ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Канаданинг CAE компанияси маҳсулоти бўлган Boeing-767 самолётининг Full-Flight симулятори (FFS)ни қабул қилиб олади. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар бермоқда.
Янги машқ қилиш мосламаси билан авиакомпаниянинг парвоз таркиби максимал даражадаги реал шароитда учувчилик малакасини оширади.
Биринчи босқичда канадалик мутахассислар миллий авиакомпаниянинг Ўқув машғулот марказида саккиз нафар муҳандисни тайёрлайди. Шундан сўнг улар FFS ёрдамида мустақил хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.
Boeing-767 самолётининг янги Full-Flight симуляторидан жорий йилнинг июнь ойида фойдаланила бошланиши режалаштирилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)