YouTube видео сервисида ҳар куни кўриладиган видеолар давомийлиги 1 миллиард соатга етди. Бу ҳақда компаниянинг технологик масалалар бўйича вице-президенти Кристос Гудроу YouTube’даги расмий блогида маълум қилди.
«Ўтган йилда биз муҳим босқичга етдик: бутун дунё одамлари YouTube’даги контентни кунига 1 миллиард соатлаб томоша қилмоқда», — деб ёзди Гудроу.
«YouTube’да бир миллиард соат давомида видео кўриш учун сизга 100 минг йил керак бўлади… Ёруғлик тезлигидаги саёҳатга 100 минг йил сарфлаб, Сомон йўлини бир томондан иккинчи томонга кесиб ўтиш мумкин», — дея таъкидлади YouTube вице-президенти.
Изоҳ (0)