Япония
Япониянинг «Жубило Ивата» футбол клуби билан икки йиллик шартномага имзо чеккан Фозил Мусаев Жей лигадаги дебют ўйинида майдонга тушди. «Серезо Осака» клуби майдонига ташриф буюрган «Жубило Ивата» 0:0 ҳисобидаги дуранг натижага имзо чекди.Фозил Мусаев учрашувни бошланғич таркибда ўтказиб, ўйин якунига қадар ҳаракат қилган. Ундан ташқари «Жубило Ивата» сафида польшалик дарвозабон Камински, бразилиялик ярим ҳимоячи Адаилтон легионер сифатида тўп сурган.
Япония Жей лигаси 1-тур 25 февраль, шанба«Серезо Осака» — «Жубило Ивата» 0:0
Малайзия
Малайзия Премьер-лигасининг 6-турига келиб ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган икки жамоа ўзаро тўқнаш келди ва унда Лутфулла Тўраевнинг жамоаси 3 очкони қўлга киритди.Бобур Акбаров ҳаракат қиладиган «Куала Лумпур» дарвозасига киритилган иккинчи голга айнан Лутфулла Тўраев муаллифлик қилди ва жамоасининг турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олишига ҳисса қўшди.
«Теренггану» клуби шу юришини давом эттирса, Малайзия Супер лигасигасига йўлланмани қўлга киритиши ҳам мумкин.
Малайзия Премьер-лигаси 6-тур 24 февраль, жума
Изоҳ (0)