Эртага — 20 февраль куни Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинлари старт олади. Унда Ўзбекистон шарафини мамлакат чемпиони «Локомотив» ва вице-чемпион «Бунёдкор» ҳимоя қилади.
Гуруҳ босқичини Тошкентнинг ҳар икки клуби Саудия Арабистонидаги ўйин билан бошлайди. «Локомотив» душанба оқшомида «Ат-Таавон» клубига қарши майдонга тушса, «Бунёдкор» сешанба куни «Ал-Аҳли»га қарши саф тортади.
Шанба куни ҳар икки клуб учрашувлар бўлиб ўтадиган шаҳарга етиб келди. «Бунёдкор» Тошкент-Дубай-Манама-Жидда йўналиши орқали парвоз қилган бўлса, Чемпионлар лигасининг энг камида ярим финалига бориш илинжида бўлган «Локомотив» учун чартер рейс ташкиллаштириб берилди.
Қизиқ томони, Саудияда Ўзбекистон клублари гуллар билан илиқ қарши олинди.
Маълумот учун, «Локомотив» 20 февраль куни 20:40 дан эътиборан ўз ўйинини бошласа, 21 февраль куни «Бунёдкор» 22:15 дан бошлаб майдонда кўриниш беради.
Изоҳ (0)