БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Бағдоддаги сўнгги терактларни қоралади ва терроризмга қарши курашда Ироқни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда 17 февраль, жума куни БМТ бош котиби расмий вакилининг ўринбосари Фарҳан Ҳақ маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Макзур ҳафта Ироқ пойтахтида бир қатор шафқатсиз жиноятлар юз берди. Қурбонлар оилаларига, шунингдек, Ироқ ҳукумати ва халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, БМТ котибияти қўрқув ва нафратни ёйишга уринишларга қарши курашда Ироқ халқи билан ҳамфикрдир.
«БМТ терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши курашда Ироқ халқи ва ҳукумати томонида туради», — дея таъкидлади Фарҳан Ҳақ.
Эслатиб ўтамиз, 15—16 февраль кунлари Ироқ пойтахтининг асосан шиа аҳолиси яшовчи Садр-Сити ва Бая’ туманларида миналаштирилган автомобилнинг портлатилиши оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ тинч аҳоли вакили жароҳат олди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!