Хитойнинг Landwind автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси томонидан Россиянинг Lada Xray хэтчбеки дизайни услубида ишланган E36 кроссовери суратлари интернетда пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «Мотор».
Хитойликлар янги модель кузовининг олд қисмини деярли тўлиғича Lada Xray’дан «кўчириб» олган: фара чироқлари, олд бампер ва радиатор панжараси.
Мавзуга доир: Ташқаридан Mercedes, аслида эса кўчирма: «Премиум» машиналарнинг хитойча клонлари (фотогалерея)
Landwind компанияси аввал ҳам «кўчирмачиликка» қўл урган. 2014 йили Хитой автоконцерни Range Rover Evoque асосида Х7 кроссоверини яратган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)