Ўзбекистон 2017 йил январь ойида 31 минг тонна янги ва қайта ишланган мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди. Бу 2016 йилнинг ҳисобот давридаги кўрсаткичга нисбатан 89 фоиз кўп, деб хабар бермоқда UzDaily «Ўзагроэкспорт» ташқи савдо компанияси матбуот хизматига таяниб.
Мева, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотларни экспорт қилиш натижасида январь ойининг ўзида Ўзбекистон иқтисодиётига кириб келган валюта тушуми 2016 йилга нисбатан икки баробар ўсиб, 42,5 миллион долларни ташкил этди. Ўтган йили мазкур кўрсаткич қарийб 20,8 миллион долларга тенг бўлган эди.
2017 йил январида экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисмини узум, анор, лимон, хурмо, олма, кўкатлар, карам, сабзи, бодринг, помидор, лавлаги, турп, шолғом, ерёнғоқ, мош ва бошқалар ташкил этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)