Qatar Airways авиакомпаниясининг самолёти энг узоқ парвозга тайёргарлик кўрмоқда. Парвоз давомида самолёт 10 та турли вақт минтақасини босиб ўтади. Бу ҳақда Independent газетаси маълум қилмоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Нашрнинг маълум қилишича, самолёт Доҳа шаҳри аэропортидан 5 февраль, якшанба куни 05:10 да парвоз қилиб, 6 февраль, душанба куни 07:30 да Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрига қўнади.
Парвоз давомийлиги «бор-йўғи» 16 соату 20 дақиқани ташкил этади, бироқ вақт минтақаларининг алмашиши туфайли у бир ярим кун «давом этади».
Qatar Airways рекорди 2018 йилдаёқ Сингапур авиайўналишлари томонидан янгиланиши маълум қилинмоқда.
Улар «Сингапур—Нью-Йорк» йўналиши бўйича тўхтовсиз парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.