Канаданинг Онтарио провинцияси шимолида қорли трассада ҳаракатланаётган ҳайдовчи буғулар билан тўқнашиб кетишдан аранг қутулиб қолди, деб ёзади TJournal.
Ҳайдовчи икки буғунинг ўртасидан ўтиб кетишга муваффақ бўлган. Машинага ўрнатилган камерага 3 январь куни ёзиб олинган тасвирни ҳайдовчи кейинроқ ижтимоий тармоққа жойлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.