Покистонда «Лашкари Жангвий» террорчи гуруҳи етакчиси Осиф Чоту йўқ қилинди. Уни йўқ қилиш бўйича махсус операция мамлакатнинг Панжоб вилоятида амалга оширилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Чоту ва яна уч нафар жангари хавфсизлик хизматлари ходимларига қаршилик кўрсатиш чоғида отиб ташланди.
Полициячилар вилоят маркази Лахорда террорчилик актлари тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотни текшираётган эди.
2015 йилда ташкилотнинг эски раҳбари Малик Исҳоқ ўлдирилганидан сўнг гуруҳ бошига Осиф Чоту келган эди.
Изоҳ (0)