Сербия президенти Томислав Николич, агарда Косовода яна серблар қирғинга учраса, у ерга бориб жанг қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у «Курьер» газетасига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз қурол билан иш тутмаяпмиз, агар Косово ва Метохияда сербларга таҳдид туғилса, биз бу босқичга ҳам ўтамиз. Ҳа, мен шундай дедим, агар керак бўлса, нафақат мен, балки ўғилларим ҳам урушга борамиз», — деди у.
Шунингдек, президент, агарда Сербия Косовода сербларнинг сиқувга олинишига жавоб бермаса, истеъфога чиқишини маълум қилди.