Жануби-Ғарбий Хитойдаги Сичуань провинциясида жойлашган Паньчжихуа шаҳри ер ва табиий ресурслар бошқармаси бошлиғи Чэнь Чжуншу шу шаҳар мэри ва Хитой Компартияси шаҳар қўмитаси котибига суиқасд уюштирди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 4 январь куни рўй берди. Шаҳар кўргазма мажмуасида конференция бўлиб ўтаётган пайтда Чэнь Чжуншу залга бостириб кириб, тўпланганларга қарата ўт очди.
Ҳужум оқибатида шаҳар мэри Ли Цзяньцинь ва Компартия шаҳар қўмитаси котиби Чжан Янь яраланди. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Кейинроқ Чэнь Чжуншунинг танаси шу мажмуанинг ертўласида топилди. У ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.
Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)