Бразилиялик собиқ футболчи Роналдо Янги йил табригида Бразилия термаси устидан кулган «Реал» клуби ҳамда Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроосга жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Кроос Янги йил табригида ЖЧ–2014 ярим финалида Бразилия ва Германия ўртасидаги 1:7 ҳисобини ёдга олди ва 1 ҳамда 7 сонлари ўрнига ҳар икки мамлакат байроқлари акс этган суратни Instagram’даги саҳифасига жойлади.
Бунга жавобан Роналдо Facebook’даги саҳифасига Бразилия ва Германия термалари ўртасидаги ЖЧ–2002 финалида қайд этилган 2:0 ҳисоби эсланган суратни юклади. Унда 2 ва 0 сонлари ўрнига ҳар икки мамлакатнинг байроғи акс этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)