Қозоғистонда мустақиллик байрами куни ижтимоий тармоқларга киришда кузатилган муаммолар сабаби техник узилишдир. Бу ҳақда ахборот ва коммуникациялар вазирлиги матбуот котиби Арсен Бектасов баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
«Кеча алоқа операторлари телекоммуникация тармоқларида аварияли узилиш рўй берди», — маълум қилди у.
Бектасов узилиш 17 декабрга ўтар кечаси тузатилганини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Илгарироқ маълум қилинганидек, Қозоғистонда 16 декабрь куни YouTube, Facebook, Google, Instagram сингари машҳур интернет сервислари ишламай қолди.