Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари Россиянинг тегишли ташкилотларига шу пайтга қадар россиялик фойдаланувчилар маълумотларини маҳаллийлаштириш бўйича ахборот тақдим этмади. Бу ҳақда «Роскомнадзор» идораси раҳбари Александр Жаров Миллий реклама форумидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Улар (Facebook ва Twitter) ташаббус тартибида бизга бундай ахборотни тақдим этдими? Йўқ, тақдим этмади», — деди Жаров.
Шу билан бирга, у ижтимоий тармоқлар идора билан мулоқот қураётганини айтиб ўтди.
«Биз улар билан анча фаол учрашувлар ўтказмоқдамиз. Олти ойда камида бир марта учрашиб, Россия қонунчилигини муҳокама қиламиз», — қўшимча қилди Жаров.
2015 йил 1 сентябрда Россияда шахсий маълумотларни сақлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Унга мувофиқ, технологик компаниялар россиялик фойдаланувчилар маълумотларини Россия ҳудудида қайта ишлаши лозим.
Изоҳ (0)