Ўзбекистон термаси ва «Пахтакор» клубининг собиқ устози Валерий Непомняшчий Россия футбол иттифоқи (РФИ)да ишлаш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда 73 ёшли мутахассис «ТАСС»га маълум қилди.
Аввалроқ РФИ раҳбари Виталий Мутко маъмуриятда «Россия футболи юзи» ҳисобланган 5–10 нафар киши ишлаши кераклигини айтиб ўтганди. Айни дамда номзодлар билан музокаралар олиб борилмоқда, улар орасида Валерий Непомняшчий ҳам бор.
«Ҳозирча бизда дастлабки суҳбат бўлди ва мен РФИда ишлаш учун принципиал розилик бердим. Тафсилотлар ҳақида гапира олмайман. Лавозим расмий бўлади», – деди Непомняшчий.
Маълумот учун, Валерий Непомняшчий 2006 йил Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» клубида ишлаган. Бундан ташқари, россиялик мураббий Камерун ва Хитой термаларини, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Туркия ва Россиянинг бир қатор клубларини бошқарган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)