Ҳиндистоннинг Коччи шаҳрида 10–14 ноябрь кунлари кураш бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида саккизинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтгани, унда ўзбекистонлик спортчилар 12 та медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берилганди.
ЎзАнинг маълум қилишича, Коччи шаҳрида, шунингдек, Халқаро кураш ассоциациясининг XVI конгресси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиевнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган халқаро турнир ташкил этиш таклифи иштирокчилар томонидан маъқулланди.
Хабарда таъкидланишича, мазкур турнир биринчи марта 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)