«Бунёдкор» клубининг Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сурадиган ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Интерфутбол» газетасига берган интервьюсида «Реал» ёки «Барселона»га мухлис эмаслиги ҳақида айтиб ўтди. Маълум бўлишича, у Англиянинг «Челси» клубига ишқибозлик қилади.
«Фернандо Торрес ва Дидье Дрогбанинг ўйинлари ёқади. Мен ‘Челси’ мухлисиман», — фикр билдирган Элдор Шомуродов, ўзи ташриф буюрган шаҳарлари ичида энг ёқиб қолгани Венгрия пойтахти Будапешт эканини айтган.
«Ҳозирча ҳеч қайси клубдан таклиф тушмади. Бироқ кучлироқ чемпионатда ўйнаш истагим бор. Умуман олганда ҳозирги ҳолатимни фақатгина орзу қилгандим. Аммо бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Дадам футбол ўйнаганида, уни кузатиб турардим. Шу орқали футболга қизиқиш пайдо бўлган», — дея таъкидлади Элдор Шомуродов.
Маълумот учун, 2015 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун кураш олиб борган Элдор Шомуродов бир ой аввал ProSport Management компанияси билан ўзаро битим тузганди.
Изоҳ (0)