Эроннинг «Авж» киностудияси Голливуд юлдузи Мэл Гибсонни «Қузғуннинг сўнгги парвози» фильмида роль олишга кўндиришга уринмоқда. Дастлабки келишувга эришилди, аммо музокаралар ҳали якунланмади, деб хабар беради «ТАСС».
Бир муддат илгари матбуотда Гибсоннинг Эронга ташрифи ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо «Авж» вакиллари бу хабарни инкор қилди. Студия вакилларининг маълум қилишича, Эронга Мэл Гибсон эмас, режиссёр Оливер Стоуннинг ёрдамчиси келган. Меҳмон фильм сценарийсини Гибсонга етказиш учун олиб кетган.
Таъкидланишича, таниқли актёр фильмда америкалик генерал ролини ижро этишга рози бўлган, аммо унга тўланадиган гонорар миқдори борасида келишувга эришилгани йўқ.
«Қузғуннинг сўнгги парвози» фильми сценарийси 2014 йилда Ҳусайн Беҳзод томонидан ёзилган. Аммо лойиҳа бюджети Эрон киноси учун ортиқ даражада катта бўлгани боис унинг реализацияси ортга суриб келинди. Энди киностудия керакли маблағни топгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)