Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси, швециялик футбол юлдузи Златан Ибрагимович жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг иш услубидан норози. Бу ҳақда, The Times газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгари Моуриньо жамоа шифокорларининг ишидан норози эканлиги маълум бўлган эди. Португалиялик мутахассис тиббий штаб яхши ишламагани туфайли футболчилар кўп жароҳат олаётганини айтганди.
Ибрагимовичнинг фикрича, жароҳатлар ҳамда ўйинчиларнинг тайёргарлик даражаси пастлиги машғулотлар жараёни билан боғлиқ, негаки мураббийнинг машғулот ўтиш услуби швециялик футболчи ва унинг жамоадошларига мос келмайди. Хусусан, Ибрагимович мураббий тўп билан ишлашга кўп эътибор берган ҳолда аэроб машқларини четда қолдираётганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)