Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги структурасига кирувчи Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази (UzInfocom) раҳбари этиб Ҳусан Исаев тайинланди. Янги директорни жамоага 7 ноябрь куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Хуршид Мирзоҳидов таништирди, деб хабар беради «Газета.uz».
Ҳусан Исаев (1972 йилда туғилган) 2014 йил мартидан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.