АҚШнинг Мичиган штатида Жеб лақабли ит Влад лақабли қўшни итни ўлдирганликда гумон қилиниб, икки ой мобайнида ўлимга ҳукм қилинган маҳбуслар камерасида сақланди. Суд итни айбдор деб топиб, уни оғриқсиз ўлдириш қарорини чиқарганига қарамай, ит ўлимдан қутулиб қолди, деб хабар беради «Вести.ru».
Влад 24 август куни ҳалок бўлди. Унинг жасади ёнида турган Жеб ўзидан кичикроқ итга ҳужум қилишда гумондорга айланди. Иш Сент-Клэр Тауншип шаҳри судида кўриб чиқилди. Суд Жебни айбдор деб топиб, унга ўлим жазоси тайинлади.
Аммо бир ойдан сўнг суд гумондорнинг хўжайинига қурбон танасини қўшимча ДНК таҳлилидан ўтказишга рухсат берди. Таҳлил натижаларига кўра Владда Жебнинг излари йўқлиги маълум бўлди. Ит айбсиз деб топилиб, озодликка чиқарилди.
Владнинг қотили номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)