Аргентина армияси сафларида тўрт оёқли сержант пайдо бўлди. Саккиз йил муқаддам хизматга кирган Капрал лақабли ит сержант унвонига сазовор бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳали кичкина эканлигида Капрал Сальта провинциясидаги «Сан-Антонио-де-лос-Кобрес» патруль отряди казармаси яқинида емак қидириб юрарди. Охири у ҳарбийлар билан бирга қолди.
Хизмат йиллари давомида ит отряд билан биргаликда 100 марта тоғларга чиққан. Хизматдошларининг айтишича, Капрал ниҳоятда тартибли хизматчи бўлиб, ҳар доим янги саргузаштларга тайёр. У аскарларнинг садоқатли дўстига айланиб қолган.
Сержант погонини унга бешинчи тоғ бригадаси командири, майор-полковник Хуан Мануэль Пульейро топширди. 100 киши иштирокида бўлиб ўтган маросимдан сўнг Капрал хизматдошлари билан биргаликда кичик парадда қатнашди.
Изоҳ (0)