Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан «Лас-Пальмас»га қарши (2:2) Ла Лига 6-турида Криштиану Роналдуни захирага олиш қарорига изоҳ берди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Роналду захирага олинганида хафа бўлгани яхши бўлди. Бу ҳолат Криштиану жамоа тақдирига бефарқ эмаслигини кўрсатди. Мен унга барчасини тушунтирдим. Шу ерда нуқта қўямиз. Ҳозир футболчилар битта мавсумда 60 тагача ўйин ўтказади. Менинг давримда биз шунча ўйинни икки йилда ўтказар эдик. Менимча, футболчи шунча ўйинда бир хил даражада ўйнай олмайди», – деди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли португалиялик футболчи «Лас-Пальмас»га қарши ўйинда захирага олингани учун Зинедин Зиданга норозилик билдирган ҳамда мутахассиснинг устидан «Реал Мадрид» президенти Флорентино Пересга шикоят қилганди.
Изоҳ (0)