Россиянинг Омск шаҳрида ўтган «Ралли Сибирь» пойгаси чоғида 39 ёшли читалик ҳайдовчи машина бошқарувини қўлдан бой бериб, трассадан чиқиб кетди ва икки ҳакам турган минорага урилиб кетди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Минора қулаши оқибатида ҳакамлар оғир жароҳат олди. Улардан бири, 54 ёшли эркак тез ёрдам машинасида жон берди.
Иккинчи ҳакам — 34 ёшли аёл айни пайтда оғир аҳволда реанимация бўлимида ётибди.
Терговчилар воқеа жойини кўздан кечирмоқда.
Изоҳ (0)