Red Bull Illume 2016 фототанлови доирасида кишининг турли ҳаракатларни ва спортнинг экстремал турларини бажараётгани акс этган йилнинг энг яхши суратлари танлаб олинди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳакамлар дунёнинг 120 мамлакатидаги иштирокчилардан 34 мингта фотосурат қабул қилди. Суратларнинг барчаси 11 та категория бўйича тақсимланди.
Бутун лойиҳа бўйича германиялик Лоренц Холдер ғолиб деб топилди, у олган суратда Габленцдаги кўприкда трюк бажараётган велосипедчи акс этган.
Танловнинг бошқа финалчилари суратлари ҳам фотогалереяга киритилди.
Изоҳ (0)