Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг бўлажак рафиқаси Эмма Рис-Жонснинг оиласига мафия таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда, Mirror нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, жиноятчилар яқинда Эмманинг холасига тегишли машинага, бир неча кун муқаддам эса буваси ва бувисига қарашли машинага ўт қўйган. Шунингдек, улар Эмманинг бошқа холасига тегишли уй ёнида жойлашган почта қутисини ёқиб юборган.
Оила аъзоларидан бири ўғирлаб кетгани иддао қилинаётган пул тўла жомадон ихтилофга сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Шимолий Уэльс полицияси 22 ёшли йигитга нисбатан айбловларни илгари сурди, шунингдек, 54 ёшли аёлни қўлга олди, лекин уларнинг шериклари бўлгани тахмин қилинмоқда.
Хавфсизлик мақсадида полиция ходимлари Гран-Канария оролидаги «Реал» футболчилари турган меҳмонхонани назорат остига олди. Бу ерда пойтахтликлар Испания чемпионатининг олтинчи тури доирасида «Лас-Пальмас»га қарши учрашув ўтказади.
Изоҳ (0)