ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали 10 сентябрь куни старт оладиган футзал бўйича Жаҳон Чемпионати беллашувларини намойиш этади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати Telegram каналида маълумот берди.
Колумбия—2016 футзал мундиали Тошкент вақти билан 11 сентябрь тонгида — 4:00 да Ўзбекистон — Панама ўйини билан старт олади.
«Спорт» канали, шунингдек, 15 сентябрь куни старт оладиган футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати беллашувларини ҳам эфирга узатади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2017 йилги Жаҳон Чемпионати учун кураш олиб боради.