Ирландиялик Аллан Диксон жониворларни камера объективлари қаршисида табассум қилишга кўндира олиш қобилияти боис «доктор Дулиттл» лақабини олган. У олган селфилар ҳайратланарли — афтидан, Диксон жониворлар билан бир неча дақиқада дўстлашиб кета олади.
«Асосий қийинчилик уларга хавфсиз вазиятда эканликларини тушунтиришдир. Уларга имкон қадар яқинроқ боринг, аммо секин ҳаракатланинг», — дейди Диксон.
Шунингдек, у фотоаппаратнинг шовқини ва ёруғлигини ўчириб қўйишни маслаҳат беради, акс ҳолда жониворлар ҳуркиб кетиши мумкин.
Thingx Диксоннинг энг яхши ишларини намойиш этади.
Изоҳ (0)