13 август куни япониялик Twitter фойдаланувчиси @aktfps Milk-chan лақабли мушугининг фотосуратини эълон қилди. Унда жонивор бир пайтнинг ўзида ҳам тирноқларни чархлашга, ҳам тўшак устига сакраб чиқишга урингани акс этган. Ушбу ғаройиб фотосурат бир лаҳзада 130 минг марта улашилиб, фотошоплар учун оммабоп мавзуга айланди, деб маълум қилади TJournal.
Хўжайинининг таъкидлашича, жонивор бу мураккаб вазиятдан бир лаҳзада чиқиб кетишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)