Нидерландияда жамоат фойдаланиш йўлларида ҳайдовчисиз автобус синовдан ўтказила бошланди. Транспорт Амстердамнинг Схипхол аэропортидан Харлем аҳоли яшаш пунктига қадар 20 километрлик йўлни муваффақият билан босиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
Автобус 70 км/соат тезликка чиқа олади, у светофор чироқларини аниқлаб, шунга мувофиқ ҳаракатланиш имконини берадиган 20 та камера билан жиҳозланган.
Харлемга қадар босиб ўтган йўлида ҳайдовчисиз автобус 11 та бекатда тўхтаб ўтди.
Ҳозирча ҳар эҳтимолга қарши рулда ҳайдовчи ўтирибди, у ҳар доим бошқарувни ўз қўлига олишга тайёр. Кейинчалик автобуслар бутунлай автоматик тизимга ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ишлаб чиқарувчиларнинг стратегик мақсади 2020 йилга келиб ҳайдовчисиз автобуслар шаҳар кўчаларида оддий ҳолга айланишидир. Аммо экспертлар бу мухлат жиддий ўзгаришларни амалга ошириш учун камлик қилишини эътироф этмоқда.
Изоҳ (0)