Пальмира шаҳри яқинида жангарилар Сурия қуролли кучларига тегишли Ми-24 вертолётини уриб туширди. Бу ҳақда 9 июль куни, «Интерфакс» агентлигига асосланиб, «Ведомости» хабар берди.
Вертолёт экипажининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Илгарироқ матбуотда Россия ҳаво-космик кучларига тегишли вертолёт уриб туширилгани хабар қилинган эди. Аммо бу ахборот россиялик ҳарбийлар томонидан инкор қилинди.
Изоҳ (0)