АҚШнинг Apple корпорацияси раҳбари Тим Кук спорт уст-боши ишлаб чиқарувчи Nike компаниясида етакчи мустақил директор лавозимини эгаллади. Бу ҳақда, компания матбуот хабарномасига асосланиб, «ТАСС» ёзмоқда.
2005 йилдан бери Nike директорлар кенгаши таркибида бўлган Тим Кук компания раҳбариятидаги ўзгаришлар туфайли ушбу лавозимга келди, дейилади хабарномада. Хусусан, Nike директорлар кенгаши раиси Фил Найт истеъфога чиқади, унинг ўрнини компания президенти Марк Паркер эгаллайди.
Тим Кук 2011 йил августида Apple бош директори лавозимини эгаллаган эди.
Изоҳ (0)