Мутахассислар Android операцион тизимида ишлайдиган қурилмаларда янги – Godless деб номланган ва антивирус дастурлари томонидан топилмайдиган вирус тарқалаётганини аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, вирус Google Play интернет-дўконидаги мобил дастурлар орқали тарқалмоқда. Godless вируси Android қурилма эгасининг маълумотларини жамлаб, катта эҳтимол билан жиноятчиларга жўнатмоқда. Смартфонида Android операцион тизими версияси 5.1 ва ундан юқори бўлган фойдаланувчилар ушбу муаммога дуч келди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, янги вирусни на антивируслар ва на Google хизматлари аниқлай олмоқда. Бутун дунё бўйлаб 850 мингдан зиёд Android операцион тизимида ишлайдиган гаджетлар Godless вирусидан зарарланган.
Изоҳ (0)