Интернетда сеуллик 22 ёшли пардоз устаси Таин Юн машҳурликка эришди. Қиз аквагрим ёрдамида ўз юзи ва қўлларида оптик иллюзиялар ярата олади, деб хабар бермоқда TJournal.
Юн Корея миллий санъатлар университети талабаси бўлиб, унинг Instagram’даги саҳифасига 23 мингдан зиёд фойдаланувчи обуна бўлган. У саҳифасида фотошопсиз яратилган ишларини чоп этиб боради.
Унинг ижодига Daily Mail эътибор қаратди ва энг диққатга сазовор фотосуратлар жамланмасини тақдим этди.
Изоҳ (0)