• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Галерея: дунёдаги энг узун ва энг чуқур туннеллар

    2016 йилнинг 1 июнида Швейцарияда Готард темир йўл туннелининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Қурилишига 20 йил вақт сарфланган туннель Швейцария Альпларидаги Сен-Готард тоғ массиви остидан, 2,1 километр баландликдан ўтади. Қурилиш ғояси 1947 йилда пайдо бўлганига қарамай, лойиҳанинг биринчи версияси 1962 йилдагина ишлаб чиқилди. Ўшанда унинг узунлиги 45 километрни ташкил этиши кўзланган эди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Бурғулаш ишлари 1993 йилда, тайёргарлик ишлари — 1996 йилда, асосий ишлар — 2001 йилда, тупроқни чиқариб олиш эса 2003 йилда бошланди. Лойиҳа қиймати 12 миллиард долларни ташкил этди.

    57 километрга чўзилган Готард дунёдаги энг узун туннелга айланди ва илгариги рекордларни янгилади.

    Шу муносабат билан «ТАСС» эски рекордчиларни ёдга олди.

    1. Готард туннели (Швейцария)

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Иккита бир томонлама параллель туннелни ўз ичига олади. Ички диаметри — 8,2 метр; ғарбий туннель узунлиги — 56,9 километр, шарқий туннель узунлиги — 57 километр. Тўлиқ узунлиги (пиёда ва хизмат йўлларини инобатга олган ҳолда) — 153,4 километр.

    Поездлар ундан 250 километр/соат тезликда ўта олади. Туннель ичида иккита кўп функцияли темир йўл станцияси мавжуд бўлиб, улардан аварияларда ҳамда составларни алмаштиришда фойдаланиш мумкин.

    Туннелдан ўтиш вақти — 20 дақиқа.

    1 июнда туннелдан илк поездлар ўтди; 2017 йил январида у тўлиқ фойдаланишга топширилади.

    2. Сэйкан туннели (Япония)

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Сангару бўғози остидан ўтиб, Хонсю ва Хоккайдо оролларини бирлаштиради. Умумий узунлиги — 53,85 километр, сув остидаги қисми — 23,3 километр. Йўллар денгиз тубидан 100 метр, денгиз сатҳидан 240 метр чуқурроқ жойлашган.

    Тадқиқот ишлари 1954 йилда бошланди, қурилиш ишлари 1964–1988 йиллар орасида давом этди. Очилиш маросими 1988 йилнинг 13 мартида бўлиб ўтди.

    Лойиҳа қиймати 690 миллиард иенани (5,4 миллиард доллар) ташкил этди.

    3. Ла-Манш остидан ўтган Евротуннель (Франция ва Буюк Британия)

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Британия оролларини Европанинг континентал қисми билан боғлайдиган, бўғоз остидан ўтган яна бир туннель. Узунлиги — 51 километр, шундан 39 километри бевосита сув остидан ўтади. Энг чуқур нуқтаси сув сатҳидан 126 метр пастроқда жойлашган.

    Туннел ғоясини 1802 йилда франциялик муҳандис Альбер Матьё-Фавье айтиб ўтган эди. Қурилиш ишлари 1876 йилда бошланиб, 1883 йилда тўхтатилди. 1987 йилда бурғулаш ишлари қайтадан бошлаб юборилди. 1994 йилнинг 6 майида очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Лойиҳа қиймати 15 миллиард долларни ташкил этди.

    4. Эйксунн туннели (Норвегия)

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Автомобиль йўли туннели, Норвегиянинг Мёре-о-Румсдал вилоятида жойлашган бўлиб, Харейдландет оролидаги Эйксунн шаҳрини мамлакатнинг континентал қисмидаги Рьянес шаҳри билан боғлайди. Вартдалс-фьорд тубидан, денгиз сатҳидан 287 метр чуқурроқдан ўтказилган. Дунёдаги энг чуқур туннель ҳисобланади.

    Узунлиги — 7,8 километр, туннель устидаги тоғ жинсининг энг қалин қисми — 500 метр, энг юпқа қисми — 50 метр.

    Қурилиш 2003 йилдан старт олди, ҳаракатланиш эса 2008 йил февралидан бошлаб юборилди. Бугунги кунда туннелдан 25 минг киши фойдаланади.

    Лойиҳа қиймати — 970 миллион Норвегия кронаси (123 миллион евро).

    5. Темза остидан ўтган туннель (Буюк Британия)

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Дунёдаги энг серқатнов туннель. У англиялик муҳандис Марк Брюнелнинг лойиҳаси бўйича қурилган. Қурилиш ишлари 1825 йилда бошланиб, 1841 йилда якунланган. Очилиш маросими 1843 йилда бўлиб ўтган.

    1869 йилга қадар туннель пиёдалар ҳаракатига мўлжалланган эди. Кўрсатилган йилдан эътиборан у орқали метро поездлари юра бошлади. 2000-йиллар охирида Лондон метрополитенининг Брюнель туннелини ўз ичига оладиган йўналиши реконструкция қилинди.

    16.06.2016, 22:34   Изоҳ (0)   20832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Хитой армиясини Москвадаги парадда қатнашгани учун танқид қилди

    Дунё | 13 май, 19:10

    Канн кинофестивали иштирокчиларига очиқ кийиниш тақиқланди

    Лайфстайл | 13 май, 18:55

    “Қорасарой” турар жой мажмуаси аҳолиси ҳудудда кўп қаватли уй-жойлар қурилаётганидан норози. Аҳолига кўра бу уйларнинг қурилиши ноқонуний ҳисобланади

    Ўзбекистон | 13 май, 18:50

    Фарғонада қўшнисини ўлдириб, ёқиб юборган йигитга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:45

    Италиялик рассом кўринмас ҳайкалини 18 минг долларга сотди

    Дунё | 13 май, 18:35

    Ўзбекистонда қайси ҳудудда яшаш ва овқатланиш хизматларига талаб юқори?

    Ўзбекистон | 13 май, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.