LeakedSource портали хакерлар Twitter’даги аккаунтларга тегишли 33 миллион паролни ўғирлаганликларини билдирди. 15 та тасодифий аккаунт бўйича ўтказилган текширувларнинг кўрсатишича, хакерлар қўлга киритган базадаги барча пароллар ҳаққонийдир, деб хабар бермоқда «Hi-Tech.Mail.ru».
Портал манбаларининг уқтиришича, пароллар ижтимоий тармоқ хавфсизлик тўсиқларини бузиб кириш йўли билан қўлга киритилмаган — аккаунтлар ҳақидаги ахборот зарарли дастурий таъминот ёрдамида тўплангани эҳтимоли катта. Бундай дастур браузерлардан барча ахборотни тўплаб, хакерларга йўллаши мумкин.
Базадаги пароллар шифрланмаган шаклда тақдим этилган, ваҳоланки, сервис 2014 йилдан уларни шифрлаб сақлай бошлаган эди.
Аккаунтларга боғлиқ электрон манзилларнинг аксарият қисми Россия сервисларига тегишли эканлиги таъкидланмоқда. Бу маълумот ўғирловчи зарарли дастурий таъминот Россияда тарқатилганидан далолат беради.
Изоҳ (0)