Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида старт олган Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик Илҳом Баҳромов юнон-рум кураши бўйича -50 килограмм вазн тоифасида барча рақибларини енгиб, Осиё чемпиони бўлди, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
2014 йили Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган II ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби Илҳом Баҳромов қитъа чемпионатида ҳам тенгсиз эканлигини намойиш этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ярим финалда эронлик курашчини мағлуб этган ўзбекистонлик полвон финалда қирғизистонлик спортчидан ҳам устун келди.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Баҳромов май ойида Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритганди.
Изоҳ (0)