«Севилья» бош мураббийи Унаи Эмери «Барселона»га қарши (0:2) Испания Кубоги финал учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Менинг жамоам яхши кураш олиб борди. Бир киши кўп бўлиб қолганимизда, тўп назоратини ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик. Биз ҳам, рақиб ҳам бунинг уддасидан чиқди. Асосий вақтда ҳар икки жамоада гол уриш имконияти бор эди. Иккинчи бўлимда иккита яхши вазиятга эга бўлдик, аммо, сўнгги паллада бизга тетиклик етишмади. ‘Севилья’нинг Европа Лигаси финалидан сўнг ушбу ўйинини муносиб баҳолаш мумкин. Голли вазиятлардан фойдаланганимизда ютишимиз мумкин эди, бироқ ‘Барселона’ ғалабани истаган вақтда илиб кетиши мумкин», – деди Унаи Эмери.Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)