АҚШ фанлар, техника ва тиббиёт миллий академиялари генетик модификациядан ўтказилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бағишланган ҳисобот тайёрлади. Ҳисоботнинг асосий хулосаси бундай маҳсулотлар нафақат зарарли, балки маълум даражада фойдали ҳам эканлигини таъкидлашдан иборатдир, деб хабар бермоқда TJournal.
Ҳисобот махсус тузилган комиссия иши якунларига кўра тайёрланди. Унинг аъзолари масала бўйича тегишли адабиётларни ўрганиб чиқди, 80 дан ортиқ соҳа экспертлари билан суҳбатлар ўтказди, 900 дан ортиқ илмий ишларни таҳлил қилиб чиқди, жамоатчилик вакилларидан келган 700 дан ортиқ шарҳларни кўриб чиқди.
Ҳужжатга 26 нафар мустақил экспертлар томонидан тақриз берилди.