ИШИД террорчи гуруҳининг кичик бўлинмаси Ливия пойтахти Триполида аниқланиб, йўқ қилинди. Бу ҳақда, Al-Wasat янгиликлар порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Махфий гуруҳ фаоллари Абу Салим кварталида қўлга олинди. Гуруҳнинг энг нуфузли вакили асли тунислик жангари бўлиб, у миналаштириш бўйича операцияларга жавоб берарди. У Триполида ҳам бир қанча терактлар уюштиришни режалаштиргани аниқланди.
Террорчилар ошёни ҳужум билан қўлга киритилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)