Кечаги ва бугунги Тошкент: Камил Еникеевнинг ажойиб фотолойиҳаси
Тошкент метрополитенининг мафтункор суратларини омма эътиборига ҳавола этиши орқали танилиб кетган тошкентлик фотосуратчи Камил Еникеев яна бир қизиқарли лойиҳага қўл урди.
У тарихий фотокарточкаларга муҳрланган Тошкент кўчалари ва биноларини шаҳарнинг бугунги манзаралари билан қиёслади — муаллиф тарих ва бугунги кунни бир нуқтада бирлаштира олган.
Қайд этиш жоиз, қуйида жой ва ташкилотларнинг ҳозирги номи келтирилди, ўтмишда эса, тушунарли ҳолки, аксариятининг номи ҳам, вазифаси ҳам бошқа бўлган.
Тошкент давлат юридик университети
Амир Темур хиёбонининг Мустақиллик кўчасига олиб чиқувчи қисми
Изоҳ (0)