Махфий агентлар, айғоқчилар, разведка хизматлари ҳақидаги фильмлар бугунги замон кинематографининг муҳим қисмини ташкил этади. Ақл бовар қилмас асбоб-ускуналар ва айғоқчилик гаджетлари бир қарашда шунчаки киночиларнинг фантазиясига ўхшайди, аммо бундай хулоса қилишга шошилмаган маъқул. Ҳатто қўлингиздаги телефон ҳам ўйлаганингиздан кўра кўпроқ нарсага қодир.
The Fun мобил телефонларда қўлласа бўладиган саккизта махфий комбинация ҳақида ҳикоя қилади.
*#06#
Бу комбинация ёрдамида ҳар қандай смартфоннинг уникал IMEI рақамини билиб олиш мумкин.
Код *#21#
Бу комбинация қўнғироқларнинг йўлланиши (переадресация) ёқилган-ёқилмаганини билишга ёрдам беради. Яъни кимдир сизнинг қўнғироқларингиз ва SMS-хабарларингизни олаётган-олмаётганини текширишингиз мумкин.
*#62#
Бу буйруқ iPhone ўчирилган ёки хизмат доирасидан ташқарида бўлганида қўнғироқлар қайси номерга йўлланишини билиш имконини беради.
##002#
Бу рақамлар ёрдамида эса переадресацияни ўчириш мумкин.
*#30#
Кирувчи абонент рақамини аниқлаш ҳақида ахборот тақдим этади.
*#33#
Чиқувчи қўнғироқ ва SMS-хабарларнинг блокланиши ҳақидаги ахборотни кўрсатади.
*#43#
Кутилаётган қўнғироқлар ҳақида маълумотни чиқариб беради.
*777#
Операторга қараб, баланс ёки оператор ахборот менюсини чиқариб беради.
Изоҳ (1)
Iltimos *#30# xizmatini qanaqilib bekor qilsa bo'ladi?