Хитойнинг Сиан Ан шаҳрида бокс бўйича Рио–2016 Олимпиада ўйинлари йўлланмалари учун Осиё ва Океания минтақаларининг қўшма лицензион турнирининг финал беллашувида, -81 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Элшод Расулов қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетовга қарши жанг ўтказди.
Ўзбекистон бокс федерациясининг Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилинишича, уч раундлик жангда Элшод Расулов 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.
Кеча, 31 март куни Элшод Расулов ярим финал баҳсида қирғизистонлик Еркин Адилбек улуни иккинчи раундда нокаутга учратиб, Рио–2016 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Аввалроқ Ҳасанбой Дўсматов (-49 килограмм), Шаҳобиддин Зоиров (-52 килограмм) ва Шаҳрам Ғиёсов (-69 килограмм) Сиан Ан шаҳридаги турнирнинг олтин медалига эга бўлганди.
Изоҳ (0)