Лондонда узунлиги 118 километр бўлган, йилига, тахминларга кўра, 200 миллион йўловчига хизмат кўрсатадиган янги ерости темирйўл тизими — Crossrail қурилмоқда, дея хабар бермоқда TravelAsk.
Тоннелларни қуриш учун оғирлиги 1000 тонна бўлган ер кавлайдиган пармалардан фойдаланилган. Ҳозирга келиб «қувурлар» тўлиқ тайёр ҳолга келган ва, поездлар ҳаракатини таъминлаш учун, уларни зарур инфратузилма — вентиляция шахталари, электр симлари, сигнал қурилмалари, алоқа ва кузатув тизимлари билан таъминлаб чиқиш қолди, холос.
Йўловчилар учун барча қулайликлар муҳайё қилинмоқда — поездларнинг эшиклари етарли даражада кенг бўлади (бир вақтнинг ўзида бир эшикдан уч киши вагонга кира олади), вагонларга кондиционерлар, бепул Wi-Fi ўрнатилади, шунингдек, 4G тармоққа ҳам уланиш мумкин бўлади.
Қурилишига 28 миллиард доллар сарфланган Crossrail 2017 йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)